Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чадни 30 йилдан ортиқ бошқарган президент ҳалок бўлди. У ҳокимиятда 2033 йилгача қолиш учун Конституцияни ўзгартирганди
1990 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган Идрис Деби апрел ойида ўтказилган сайловларда яна бир бор номзодини қўйган, 19 апрел куни у сайловда ғолиб чиққани ҳақида эълон қилинганди.
Чадни 1990 йилдан буён бошқариб келган президент Идрис Деби Итно исёнчиларга қарши жанг вақтида олган тан жароҳати туфайли 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press Чад армияси вакилининг давлат телевидениесида берган баёнотига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Le Figaro газетасининг ёзишича, унинг ўлими ҳақида мамлакат қуролли кучлари расмий вакили Азем Бермандоа Агуна маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, президент «мамлакат ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун жонини берган».
AFP нашрининг ёзишича, якшанба куни президент Ливия томондан бостириб кирган айирмачиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда армияга бошчилик қилганди. Шимолдан ҳужум 11 апрел куни, Чад президентлиги сайловлари бўлиб ўтган кунда бошланганди. Исёнчилар мамлакат ичкариси томон юзлаб километр масофага кириб келиб, пойтахт Нджаменага яқинлашгач, Деби армияга қўшилганди.
Марказий сайлов комиссияси Идрис Деби олтинчи марта президентликка сайлангани ҳақида эълон қилишидан бир неча соат ўтиб ҳарбийлар унинг вафоти ҳақида маълум қилишди. Сайловларда уни сайловчиларнинг 79 фоиздан ортиғи қўллаб-қувватлагани маълум бўлган. Бу ғалаба унга яна олти йил давомида ҳокимиятда қолиш имконини берган бўларди.
Кейинги 18 ой мобайнида мамлакатни бошқариб турадиган ўтиш даври кенгашига Идрис Дебининг 37 ёшли ўғли Махамат раҳбарлик қилади.
- Идрис Деби Итно — Африкадаги энг узоқ вақт давомида раҳбарлик қилиб келаётган давлат раҳбарларидан эди. У 1990 йил декабрида давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келганди. Унинг бошқаруви даврида мухолифат президентни қатағонларда айблаган. Reuters агентлиги хабарига кўра, 2018 йилда Деби конституцион ислоҳот ўтказган, бу ўзгартиришлар унга ҳокимиятда 2033 йилга қадар бўлиш имконини берарди. Ғарб давлатлари, шу жумладан, Франция Дебини минтақадаги радикал экстремистик кучларга қарши курашдаги иттифоқчи сифатида биларди.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
10:43 / 11.04.2021
11 апрелда бир неча давлатда президент сайловлари бўлиб ўтади
17:20 / 17.06.2019
Францияда Чаддаги исёнчилар раҳбари қўлга олинди
12:50 / 22.07.2018