Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карманада маҳалла гузари ва янги тикувчилик корхонаси иш бошлади
Навоий вилояти Кармана туманидаги Дўрман маҳалласи намунавий маҳаллага айлантирилди. Кеча мазкур маҳалла гузари ва «Дўрман текстил» тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди.

Маҳалла биноси атрофида туман давлат хизматлари марказининг филиали, аёллар маслаҳат кенгаши, фитнес клуб, оталар чойхонаси, сунъий қопламали футбол стадиони, болалар майдончаси, тикувчилик корхонаси, мўъжазгина истироҳат боғи, шунингдек, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жой олган.


«Дўрман текстил» тикувчилик корхонасида эса қисқа муддатли ўқув курсларида тикувчилик касбини ўрганган 100 нафар маҳаллий хотин-қиз иш билан таъминланди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган ўнлаб турдаги маҳсулотларни ички бозорга йўналтиришдан ташқари экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Очилиш маросимида иштирок этган Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов бундай бунёдкорлик ишлари ҳудуддаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, вилоят ҳокими илк харидор сифатида тикувчилик корхонасида тайёрланган болалар кийимларидан сотиб олиб, тадбирда иштирок этаётган болаларга улашди.


Аввалроқ, вилоятнинг Навбаҳор туманида Туркия давлати билан ҳамкорликдаги «Mengi Tekstil group» енгил саноат тикувчилик корхонаси очилган эди.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
10:17 / 06.05.2025
Навоийда савдо мажмуасида ёнғин чиқди
14:02 / 04.03.2025
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
12:28 / 26.12.2024