Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда Ўзбекистон фуқаролари учун доимий консултация хизмати ишга тушади
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси Жанубий Кореянинг «Southwest Seoul Global Center» хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази билан ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Kun.uz сайтининг Жанубий Кореядаги мухбири хабар беради.

«Southwest Seoul Global Center» маркази мамлакат ҳудудида бўлиб турган чет элликларга ҳуқуқий, меҳнат ва оила муносабатлари, миграция масалаларида беғараз ёрдам ва маслаҳатлар беришга ихтисослашган ташкилот ҳисобланади. Марказда хорижий фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш, корейс тили ўқув курсларини ташкил этиш, маданий ташкилотларга турли тадбирларни ўтказишда кўмаклашиш ва хориж фуқаролари учун адвокат ёрдамини тақдим қилиш каби хизматлар кўрсатилади.

Жумладан, марказ раҳбари Ким Донг Хун Ўзбекистон томони билан ишлаб чиқилган ушбу меморандум «Southwest Seoul Global Center» учун чет элчихонаси билан имзоланган биринчи келишув ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Раҳбарнинг маълум қилишича, эндиликда марказда Ўзбекистон фуқаролари учун алоҳида телефон орқали ўзбек тилида доимий маслаҳат бериш хизмати йўлга қўйилади.

Ушбу меморандумда белгиланган чора-тадбирлар ва янги имкониятлар ҳақида элчихона ижтимоий тармоқлари орқали Кореядаги юртдошларимизга қўшимча маълумотлар берилади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025