Ўзбекистон | 07:59 / 21.04.2021
13223
2 дақиқада ўқилади

Булоқбоши тумани солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди 

Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаса-да, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда 100 гектар ер ажратиб бериш эвазига 128 минг доллар олган мансабдор шахслар қўлга олингани хабар қилинганди

Мавзуга оид