Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ўлим жазолари сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади - Amnesty International
Маълумотларга кўра, ўтган йили 18 мамлакатда камида 483та ўлим жазоси ижро этилган, 1477та қатл ҳукми чиқарилган.
Хитой 2020 йилда ўлим жазолари сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади, деб маълум қилди Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилоти.
"2020 йилда энг кўп қатл Хитой, Эрон, Миср ва Саудия Арабистонида амалга оширилди", - дейилади ташкилот ҳисоботида.
Қайд этилишича, Хитойдаги қатлларнинг асл миқёсини баҳолашнинг иложи йўқ, чунки бу маълумотлар махфий.
Ташкилотнинг маълумотига кўра, ўтган йили 18 мамлакатда камида 483та ўлим жазоси ижро этилган, 1477та қатл ҳукми чиқарилган.
Ўтган йили дунё бўйича ўлимга ҳукм қилинганлар сони 28567 нафарни ташкил этган.
Хитойни ҳисобга олмаганда, 2020 йилда қатлларнинг 88 фоизи тўрт мамлакат: Эрон, Миср, Ироқ ва Саудия Арабистонига тўғри келган.
Amnesty International ташкилотининг таъкидлашича, ўлим жазоси инсон ҳуқуқлари, хусусан, яшаш ҳуқуқига зиддир.
Ҳозирда дунёнинг 144 мамлакатида ўлим жазоси тақиқланган ёки қўлланмайди.
Мавзуга оид
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
17:55 / 08.04.2025
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025