Бухорода «фолбин» аёл фирибгарлик жинояти билан ушланди

Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган 1989 йилда туғилган Т.Ш. исмли эркак, шаҳарнинг Жўйбор кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Ҳ.С. исмли аёл фирибгарлик йўли билан пулини олиб кетгани ҳақида маълум қилган.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, Ҳ.С. ўзини «фолбин» деб таништириб, Т.Ш.нинг йўллари дуо қилиш йўли билан боғланганлигини, агарда у айтган пулларни берса боғланган йўлларини очиб беришини ваъда қилган. Сўнгра турли тўқилган ёлғонларга Т.Ш.ни ишонтириб, унинг 3 000 АҚШ доллари миқдорида пулларини қўлга киритган.
Бухоро шаҳар ИИБ томонидан мазкур фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбланаётган аёлнинг қилмишлари фош қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025