Жаҳон | 23:40 / 23.04.2021
10166
1 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирусдан рекорд сонда ҳафталик касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Дунёда пандемия бошидан бери коронавирусдан рекорд сонда ҳафталик касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бунга Ҳиндистондаги вазият кучли таъсир кўрсатди. Ушбу мамлакатда 2 кун ичида 650 мингга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Фото: AP Photo/Eraldo Peres

Дунёда охирги 7 кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 5,7 млнга кўпайди. Бу эса пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

 Бу борада аввалги антирекорд 2020 йил декабрь ўртасида қайд қилинганди. Ўшанда бир ҳафта ичида 5,36 млн киши касалланганди.

 Айни вақтда дунёда энг оғир вазият Ҳиндистонда кечмоқда. Бу ерда қаторасига иккинчи кун касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд қилинмоқда – кунига 300 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати.

 Ҳозирда дунё бўйича касалланганлар сони 145 млндан ошиб кетди, ўлим ҳолатлари эса 3,1 млнга яқинлашиб қолди.

Мавзуга оид