Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир суткада 346,7 минг ҳолат – Ҳиндистонда коронавирус юқтириш бўйича рекорд яна янгиланди
23 апрел куни мамлакатда 332 минг, ундан бир кун аввал эса 314 минг ҳолат аниқланганди.
Ҳиндистонда кетма-кет учинчи кун суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди янгиланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ўтган суткада Ҳиндистонда 346,7 минг нафар янги бемор қайд этилган, 2,6 минг киши вафот этган.
23 апрел куни мамлакатда 332 минг, ундан бир кун аввал эса 314 минг ҳолат аниқланганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Ҳиндистонда касаллик юқтирганлар сони 16,6 млн нафарга етган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича АҚШдан кейинги ўринда турибди. Пандемия даврида Ҳиндистонда 189,5 минг киши вафот этган.
Ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасида муаммоларга дуч келган. Аксарият шифохоналарда тиббий кислород, койка ва зарур дори-дармонлар етишмаяпти, деб ёзади CNN.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025