Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар Польшадаги жаҳон чемпионатида 10та медални қўлга кириб, учинчи ўринни эгаллашди
10-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.
Турнирда ўзбекистонлик спортчилардан 4 нафари финал баҳсларида иштирок этди.
23 апрель куни эркаклар ўртасидаги финал баҳсларида дастлаб -52 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров россиялик Евгений Рожовга қарши жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундан сўнг, +91 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров ҳам арманистонлик Ованес Папазянга қарши финал баҳсини муваффақиятли ўтказиб, терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.
Бундан олдинроқ қизлар ўртасидаги финал баҳсларида -54 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нигина Ўктамова жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани, у ўзбекистонлик аёл боксчилар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани хабар қилинганди.
Жаҳон биринчилигига Ўзбекистон жамоаси 18 боксчи билан борганди (10 ўғил ва 8 қиз), турнир якунларига кўра 3 олтин, 1 кумуш ва 7 бронза медал қўлга киритилди. Барча совриндорлар:
- Шаҳзод Музаффаров (-52 кг), Жаҳонгир Зокиров (+91 кг) ва Нигина Ўктамова (-54 кг) — «олтин»;
- Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг) — «кумуш»;
- Аълохон Абдуллаев (-69 кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг), Ситора Турдибекова (-57 кг), Дилфуза Бекова (-60 кг), Ҳадичабону Абдуллаева (-69 кг) ва Соҳиба Рўзметова (-75 кг) — «бронза».
Ўзбекистон жами медаллар жамғармаси бўйича Ҳиндистон ва Россиядан кейин учинчи бўлди.

Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025