Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ковиддан ўлим кўрсаткичи «манаман деган давлатлар»га қараганда каррасига пастроқлигини айтди
«Ўзбекистонда коронавирус касаллигини даволашда шу даражада юқори тажрибага эга бўлинганки, ўлим кўрсаткичи 0,8 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Европанинг манаман деган ривожланган давлатларида 15 фоизгача етяпти», – деди Санэпид раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.
Бугун, 28 апрель куни Туризм ва спорт вазирлигида зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида қатнашган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор экани, ўлим ҳолатлари пастлиги ва бошқа қўшимча маълумотларни тақдим этди.
«Ҳозир Ўзбекистонда эпидемик ҳолат дунёдаги вазият сингари бирмунча мураккаблашяпти. Ҳар куни 300-350 нафар бемор қайд этиляпти. Бу ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 1 нафар беморда касаллик аниқланаётганини кўрсатяпти. Бу кўрсаткич баъзи Европа давллатларида 150-200 тани ташкил қиляпти. Бу – биз хавотирдан бироз холи бўлишимиз мумкинлигини кўрсатадиган жиҳат.
Ўзбекистонда ҳар куни 40-45 минг нафар фуқаро коронавирусга текшириляпти. Бу кўрсаткични кунига 60 мингга етказиш имконияти мавжуд.
Ҳозир Ўзбекистон ҳудудига кириш учун коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ўзи етади. Балки, келгусида эмланганлик тўғрисида сертификат талаб қилиш пайти келар, бироқ ҳозир дунё бўйича эмланганлар сони анча кам.
Асосий мақсадимиз – сайёҳлар Ўзбекистонга соғлом келиб-кетишларини таъминлаш.
Ўзбекистонда коронавирус касаллигини даволашда шу даражада юқори тажрибага эга бўлинганки, ўлим кўрсаткичи 0,8 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Европанинг манаман деган ривожланган давлатларида 15 фоизгача етяпти. Демак, биз қандайдир даражада тайёргарликка эгамиз.
Инфекция қоладими ёки бутунлай йўқолиб кетадими? Биз буни билмаймиз. Олимларнинг фикрича, янги пайдо бўлган юқумли касалликлар бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, инсоният билан қолади. Демак, биз ковид бор шароитда яшаш, ишлаш ва керак бўлса, зиёрат туризмини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг жозибадорлигини оширишга қаратилган барча имкониятларни ишга солишимиз керак бўлади», – деди Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024