Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон мамлакатда Туркия маҳсулотлари сотувини тақиқламоқчи
Арманистонда 2020 йил декабрда Туркия маҳсулотларини олиб киришга олти ойлик тақиқ жорий этилганди.
Арманистон ҳукумати мамлакатга Туркия маҳсулотларини олиб киришга қўйилган тақиқ муддатини узайтиради ҳамда уларнинг сотилишини тақиқлайди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Ваган Керобян маълум қилди.
"Биз мамлакатга Туркия маҳсулотларини олиб киришга қўйилган тақиқ муддатини узайтирмоқчимиз, шунингдек, уларнинг сотувини тақиқламоқчимиз, чунки маҳсулотлар айланма йўллар билан олиб кирилмоқда ва сотилмоқда", - деди у.
Арманистонда 2020 йил декабрда Туркия маҳсулотларини олиб киришга олти ойлик тақиқ жорий этилганди. Ҳукумат ушбу қарор қабул қилинишини Туркиянинг Тоғли Қорабоғ можаросига аралашуви билан изоҳлаганди.
Республика ҳукуматининг фикрича, Анқара Озарбойжонга ёрдам бериш учун ҳарбий мутахассисларини жўнатишдан ташқари, низо ҳудудига ёлланма жангчиларни ташлаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025