Жамият | 14:31 / 29.04.2021
18475
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Пўлат Бобожонов ўтказган йиғилишга Kun.uz мухбири нега киритилмаганига изоҳ берилди

23 апрель куни Kun.uz мухбири ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида ИИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлимида бўлиб ўтган йиғилишга киритилмагани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ўша кунги йиғилишда ички ишлар органларининг хизматига оид маълумотлар муҳокама этилгани учун унга ОАВ вакиллари таклиф этилмаган. Лекин тадбирнинг умумий натижалари ташкилотнинг расмий веб-ресурслари орқали жамоатчиликка эълон қилинган ва мухбирларга ҳам ташриф мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот ва фотосуратлар берилган.

ИИВ расмийси журналистни ички ишлар органи биносига киритмаслик, журналистик фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳисобланмаслиги, чунки, ички ишлар органларининг бинолари махсус тоифаланган, қўриқланадиган объект ҳисоблангани ва унга кириш-чиқишнинг махсус режими мавжудлигини айтиб ўтган.

«Шикоят, ариза ва мурожаат билан келган фуқаролардан ташқари, қолганлар у ерга алоҳида таклифсиз киритилмайди», деган вазирлик расмийси.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид