Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Саъдулла Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Саъдулла Мирзаев шу давргача Навоий вилояти Статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўзбекистон Банк-молия академиясининг магистри.
У иш фаолиятини Нурота туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси сифатида бошлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи, молиячи.
Бундан олдин, Қашқадарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланганди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига тайинланган янги ўринбосар ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

18:21 / 09.04.2025