Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
400 мингдан ортиқ — Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд янгиланди
Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 19,1 миллион ҳолат қайд этилган, 15,6 миллиондан ортиқ киши соғайган, 211 минг бемор вафот этган.

Фото: Anadolu Agency
Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекордини яна янгилади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ўтган суткада 401 993 нафар кишида касаллик аниқланган. Бир сутка давомида 3523 нафар бемор вафот этган.
Ҳиндистон 22 апрел куни суткалик касалланиш ҳолатлари бўйича жаҳон рекордини ўрнатганди – 314,8 минг ҳолат. Сўнгра бу рақам бир неча марта янгиланди: 23 апрелда 332,7 минг, 24 апрелда 346,7 минг, 25 апрелда 349,6 минг, 26 апрелда 352,9 минг, 29 апрелда 379,2 минг ва 30 апрелда 386,4 минг.
Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 19,1 миллион ҳолат қайд этилган, 15,6 миллиондан ортиқ киши соғайган, 211 минг бемор вафот этган.
Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 154 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланган.
Мавзуга оид

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025