Қирғизистон собиқ бош вазири низо ҳудудига КХШТ қўшинларини киритишни таклиф қилди
У шунингдек, чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолига қуролга эга бўлиш имконини бериш масаласини кўтарган.
Қирғизистон собиқ бош вазири Феликс Қулов чегарадаги низо ҳудудига КХШТ қўшинларини киритишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, тинчликпарвар кучлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга амал қилинишини назорат остига олади.
Қулов Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ана шундай таклиф билан мурожаат қилди.
«Биз КХШТ аъзоси сифатида ташкилотнинг бошқа аъзоларига қирғиз-тожик чегарасига тинчликпарвар бўлинмаларини киритиши ва жанговар ҳаракатлар ҳамда қуролли тўқнашувлар тўхтатилишини назорат қилишини сўраб мурожаат қилишимиз керак. Ҳар бир кун янги қурбонларни олиб келмоқда. Буни ҳозир ва зудлик билан қилмасак, кейин кеч бўлади», — деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, тинчликпарвар кучлар киритилиши ўн минглаб одамлар учун туғилиб-ўсган жойларига қайтиш имконини беради.
У шунингдек, чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолига қуролга эга бўлиш имконини бериш масаласини кўтарган.
КХШТ – коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024