Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон чегарадаги можаро вақтида қўлга олинган ўн кишини Қирғизистонга қайтарди
Қирғизистон фуқаролари Боткен области раҳбари Омурбек Сувоналиев ва Сўғд области раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ўртасидаги музокаралардан сўнг қайтарилган.
Тожикистон ҳукумати чегарадаги можаро вақтида қўлга олинган ўн кишини Қирғизистонга қайтарди. Бу ҳақда Боткен области маъмуриятига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, қўлга олинганлар Боткен области раҳбари Омурбек Сувоналиев ва Сўғд области раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ўртасидаги музокаралардан сўнг қайтарилган.
Унинг айтишича, Қирғизистон фуқаролари чегарадаги можаро вақтида тожикистонлик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган.
Шанба куни Қирғизистон ва Тожикистон миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари Қамчибек Тошиев ва Саймумин Ятимов Боткен областидаги учрашув натижаларига кўра ўт очишни тўхтатиш ва чегара яқинида жойлашган ҳарбийларни олиб кетиш бўйича протокол имзолади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025