Жаҳон | 22:30 / 03.05.2021
12554
1 дақиқада ўқилади

Арманистон президентига нисбатан икки фуқароликни яширгани учун жиноий иш қўзғатилди

 Арманистон бош прокуратураси президент Армен Саркисянга нисбатан икки фуқароликка эга бўлганини яширгани учун жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Арманистон адвокатлар иттифоқи раиси Ара Зограбян маълум қилди.

Фото: ТАСС/ZUMA Wire/Xinhua

Арманистон конституциясига кўра, Арманистон президенти сайловларида иштирок этиш учун охирги 6 йил давомида фақат арман фуқаролигига эга бўлиш керак. Саркисян 2018 йил 2 март куни Арманистон президенти этиб сайланган. Адвокатларнинг таъкидлашича, у 2003 йилдан 2012 йилгача Британия фуқаролигига эга бўлгани сабабли президент сайловларида қонунга хилоф тарзда иштирок этган.

Зограбяннинг маълум қилишича, 53 нафар адвокат Армен Саркисян икки фуқароликни яширгани юзасидан шикоят аризаси топширган. Махсус тергов хизмати адвокатларнинг аризаси бўйича жиноий иш қўзғатишдан бош тортган. Бироқ бош прокуратура хизматнинг қарорини бекор қилиб, «ҳужжатларни сохталаштириш» моддаси бўйича Саркисянга нисбатан жиноий иш қўзғатган.

Мавзуга оид