Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air India учувчилари коронавирусга қарши эмланмагунча ишга чиқмаслигини билдирди
Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилишидан хавотирланиб локдаун жорий этишни истамаяпти.
Ҳиндистоннинг Air India авиакомпанияси учувчилари коронавирусга қарши эмланмагунча ишга чиқишдан бош тортмоқда.
"Экипажнинг тиббий қўллаб-қувватловисиз, суғуртасиз ва маошлар қисқартирилган вазиятда учувчиларимизни эмланмасдан ишлашда давом этишига йўл қўёлмаймиз", - дейилади учувчилар касаба уюшмасининг Air India раҳбариятига йўллаган мактубида.
Охирги ҳафталарда мамлакатда эпидемиологик вазият кескин ёмонлашди. Шифохоналар беморларни қабул қилмаяпти, крематорийлар улгурмаётгани сабабли вафот этган беморларнинг жасадлари гулханда ёқилмоқда.
Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилишидан хавотирланиб локдаун жорий этишни истамаяпти.
Пандемия бошланганидан буён Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 20 млн нафардан ошди. 4 май куни 355 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025