Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг йирик нефт компаниясининг соф даромади 30 фоизга ўсди
Дунёда нефт захиралари ва уни қазиб олиш ҳажми бўйича энг йирик компания Saudi Aramco’нинг 2021 йил 1-чоракдаги соф даромади йиллик ҳисобда 30 фоизга ўсди ва 21,7 млрд долларни ташкил қилди.
Саудия Арабистони компаниясида бундай ўсиш нефт бозорида нархлар кўтарилгани ҳамда нефтни қайта ишлаш ва кимё саноатидаги юқори маржа (таннарх ва нарх ўртасидаги фарқ) билан тушунтирилди.
Saudi Aramco’нинг 1-чоракдаги капитал харажатлари 8,2 млрд долларни ташкил қилди ва 2020 йилнинг 1-чорагига нисбатан 10,8 фоизга ўсган.
Компания ўз акциядорлари олдидаги мажбуриятларини бажариб, дивидендлар тўлаш учун 18,8 млрд доллар йўналтиради.
Saudi Aramco 1-чоракда кунига ўртача 11,5 млн баррел нефт эквивалентида углеводородлар қазиб олган. Бундан 8,6 млн баррелини нефт ташкил қилган.
2020 йил якунларига кўра, компаниянинг соф даромади деярли 2 баробарга – 2019 йилдаги 88,2 млрд доллардан 49 млрд долларгача қисқариб кетганди. 2020 йил пандемия сабабли компания тарихидаги энг оғир йиллардан бири бўлган.
Мавзуга оид
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
22:01 / 05.05.2025
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
11:01 / 15.04.2025
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
10:05 / 11.04.2025