Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти янги конституцияни имзолайди
11 апрел куни Қирғизистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар ўтказилди. Референдум натижаларига кўра, унда иштирок этган сайловчиларнинг 79,26 фоизи бош қомусни қўллаб-қувватлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 5 май куни мамлакатнинг 11 апрел кунги референдумда қабул қилинган янги конституциясини имзолайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти сайтида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, у шунингдек, халққа мурожаат билан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрел куни Қирғизистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар ўтказилди.
Референдум натижаларига кўра, унда иштирок этган сайловчиларнинг 79,26 фоизи бош қомусни қўллаб-қувватлади.
Янги конституцияга кўра, Қирғизистон президенти ўз лавозимини иккита 5 йиллик муддатдан кўп эгаллай олмайди. Амалдаги конституцияда эса президент фақатгина бир марта 6 йиллик муддатга сайланиши белгиланган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025