Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Боткен области раҳбари истеъфога чиқарилди
Қирғизистон ҳукуматининг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилоятидаги вакили Омурбек Суваналиев истеъфога чиқарилди. Ушбу областда бир неча кун аввал Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди.

Kabar нашрининг маълум қилишича, Суваналиев бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан ўз лавозимидан бўшатилган.
Бу орада 24.kg порталининг хабар беришича, Суваналиев ўз лавозимидан бош вазир Улуғбек Марипов буйруғи билан олинган. «Бугун менга бош вазир Улуғбек Марипов қўнғироқ қилиб, ўз лавозимимдан озод қилинганимни айтди. Мен бу ҳақдаги буйруқни ҳали кўрмадим, бироқ менга қўнғироқнинг ўзи етарли. Эртага оилам билан Ўшга кетаман. Маълум вақт у ерда бўлгач, кейин Бишкекка келаман», деб айтган Суваналиев.
Суваналиев ўз лавозимини 2020 йил октябрдан бери эгаллаб келаётганди. Бунгача у Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
28 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яшовчи аҳоли ўртасидаги можаро 29 апрел куни икки давлат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетганди.
1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади.
Мавзуга оид

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025