Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зуҳра Иброҳимова Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари этиб сайланди
2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқди.
Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.
Парламент хабарига кўра, ушбу лавозимга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Иброҳимованинг номзоди қўйилди.
Қайд этилишича, Зуҳра Иброҳимова кўпчиликнинг овози билан спикер ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди.
З.Иброҳимова 1965 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - педиатр шифокори.
Мавзуга оид
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?
18:00 / 23.04.2025
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?
18:13 / 22.04.2025