Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА маҳаллий компанияларда ишлайдиган бой хорижликларга фуқаролик беришни бошлади
Emirates авиакомпанияси президенти Тим Кларк, Etihad Airways бош директори Тони Дуглас, «Реал Мадрид» собиқ ўйинчиси Мичел Салгадо ҳамда Сareem такси сервиси ва Souq.com электрон тижорат платформаси асосчилари биринчилардан бўлиб БАА паспортини олган.
Бирлашган Араб Амирликлари маҳаллий компанияларда ишлайдиган бой хорижликларга фуқаролик беришни бошлади, деб ёзмоқда Financial Times.
Охирги ойларда ўнлаб хорижликларга фуқаролик берилган. FT манбаларининг сўзларига кўра, Emirates авиакомпанияси президенти Тим Кларк, Etihad Airways бош директори Тони Дуглас, Дубайда футбол клуби очган «Реал Мадрид» собиқ ўйинчиси Мичел Салгадо ҳамда Сareem такси сервиси ва Souq.com электрон тижорат платформаси асосчилари биринчилардан бўлиб БАА паспортини олган.
БАА ҳукуматининг янги сиёсати хорижлик ишчи кучига нисбатан аввалги ёндашувдан буткул фарқ қилади: илгари хорижлик ишчилар шартнома тугаши билан мамлакатни тарк этиши лозим эди, деб ёзади FT.
Эндиликда БАА ҳукумати бой хорижликларни мамлакатда кўпроқ қолишга ундамоқчи, дея қайд этади нашр.
«Биз одамлар Абу-Дабини ўз уйлари деб аташларини истаймиз», — деди БАА пойтахти иқтисодий ривожланиш департаменти раиси Муҳаммад Ал Шорафа Ал Ҳаммадий.
FT нашри суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, янги қоида «ярим асрга» жорий этилади. Бундан ташқари, ҳукумат хорижлик минглаб малакали мутахассислар ва уларнинг оилаларига 10 йиллик «олтин виза» беришни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025