Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти негизида халқаро илмий марказ ташкил этилади
Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактаби ўрнига, Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти негизида шу номдаги халқаро илмий марказ ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти университетининг ихтисослаштирилган мактаби ташкил қилинади.
Тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш Фанлар академиясига юклатилган. Бу ҳақда академиянинг бир неча олимлари Kun.uz'га хабар берди.
Лойиҳада, шунингдек, янги қурилаётган Алишер Навоий номидаги халқаро илмий марказ ҳудудида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ҳамда шу номдаги университетнинг ихтисослаштирилган мактаби ва халқаро жамоат фондини жойлаштириш ҳам назарда тутилади.
Қарор лойиҳасини тайёрлаш муддати сифатида шу йилнинг 20 май санаси белгиланган.

Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори Низомиддин Маҳмудов Kun.uz мухбири билан суҳбатда ҳукумат раҳбари Абдулла Ариповдан шундай топшириқ бўлганини тасдиқлади.
«Ҳа, бу хабар бор, лекин илмий марказ алоҳида ташкил қилинадими ёки институт бўлимлари негизидами, аниқ эмас. Менимча, институт тўлиқ йўқ бўлиб кетмаса керак.
Чунки, давлат тили – ўзбек тилининг бутун илмий тадқиқотлари шу ерда қилинади. Бизда давлат тили нуфузини ошириш бўйича кўплаб қарор ва фармонлар, президент қарорлари бор.
Балки, бу бизнинг институт таркибидаги мумтоз адабиёт тарихи негизида ташкил этилар. Институт директори сифатида уни тўлиқ йўқ бўлиб кетади, деб ўйламайман», – деди Низомиддин Маҳмудов.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz 2020 йил кузида Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ташландиқ бинода фаолият олиб бораётгани ҳақида репортаж эълон қилганди.
Мавзуга оид
12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди
16:11 / 17.04.2025