Жаҳон | 23:45 / 06.05.2021
5843
1 дақиқада ўқилади

Moderna компанияси илк марта даромад кўрди

Компания ўз тарихининг ўн йили давомида чораклик даромадга коронавирусга қарши вакцина сотуви орқали эришди.

Фото: Bloomberg

Американинг Moderna биотехнология компанияси илк бор даромад кўрувчи компанияга айланди. 2021 йилнинг биринчи чораги молиявий ҳисоботига кўра, компания 1,2 млрд доллар даромад кўрди.

Компания ўз тарихининг ўн йили давомида чораклик даромадга коронавирусга қарши вакцина сотуви орқали эришди.

Moderna уч ой давомида 102 млн доза вакцина сотган.

Таққослаш учун, Moderna компаниясининг биринчи чоракдаги айланмаси 1,9 млрд долларни ташкил этган, бир йил аввал бу кўрсаткич атиги 8 млн долларга тенг бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид