Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида табиий газ ўчирилади
“Боғишамол” газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғининг чиқиш қисмидаги юқори босимли газ қувуридаги носозликни бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида табиий газ ўчирилади.
“Боғишамол” газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғининг чиқиш қисмидаги юқори босимли газ қувуридаги носозликни бартараф этиш, зулфинларни таъмирлаш ҳамда “Ёйилма” (1-сон) МФЙ ҳудудидаги диаметри 89 мм бўлган ер ости газ қувурининг носоз қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Ёйилма” (1-сон), “Соғлом авлод” (2-сон), “Иқбол”, “Ўрикзор” (3-сон), “Баркамол” (4-сон), “Қоратут” (5-сон), “А.Бакиров”, “Ҳ.Аҳмедов”, “Янгиҳаёт”, “Боғишамол”, “Чорвадор”, “Охунбобоев”, “Пистамозор” ҳамда “Ўзбегим” МФЙлари ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 10 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025