Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саховатли инсонлар Рамазон ҳайитида муҳтож оилаларнинг болалари учун 2,5 мингдан ортиқ совға тайёрлади
Facebook ижтимоий тармоғидаги бир гуруҳ фаол фуқаролар Рамазон ҳайити муносабати билан муҳтож оилаларнинг болалари учун совғалар улашмоқчи.
Хайрия гуруҳи бошлиғи Абдувоҳид Атаметовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, саховатли инсонлар ва халқимиз кўмаги билан 2 650 та ҳайитлик совғалари тайёрланган.

Совғалар муҳтож оилаларнинг фарзандларига Арафа кунида тарқатиш учун Ўзбекистон бўйлаб ўнлаб хайрия гуруҳларига бўлиб берилган.
«Ҳайитлик сумкасига болалар учун ширинликлар, шарбат, шарлар ва албатта уларнинг билим олишлари учун китоблар ҳам солдик. Барча болажонларнинг ҳайит кунларида хурсанд бўлишларини хоҳлаймиз. Қилаётган ишларимизнинг барчаси Аллоҳнинг фазли билан, биз шунчаки воситачимиз холос», – дейди Абдувоҳид Атаметов.


Маълум қилинишича, навбатдаги байрам – Қурбон ҳайитида болажонларга бериладиган ҳайитлик совғалари сонини 5 мингдан 10 мингтагача чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу хайрия гуруҳи бир неча йиллардан буён Рамазон ойида минглаб оилаларга саҳарлик таомларини ҳам тарқатишмоқда. Ушбу рамазон ойида ҳар куни саҳарликка 500 тадан таом тарқатилган.
Ушбу хайрия акциясида қатнашиш ва маълумот олиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:
+998993040608
+998983075497
Uzcard: 8600 0417 2907 9476 (Абдувоҳид Атаметов номида)
Мавзуга оид
19:36 / 27.02.2025
Рамазон ойининг бошланиши 1 мартга тўғри келади
13:15 / 28.04.2022
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг илк кунини аниқлаш мақсадида Шаввол ҳилоли кузатилмоқда
19:00 / 26.04.2022
Президент ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олиши ҳақида гапирди
06:31 / 13.05.2021