Қорақалпоғистондаги университетга ўқишга киритмоқчи бўлган 3 нафар фирибгар 3 минг доллар ва 20 млн сўм билан ушланди
Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро И.Ж., Ж.Х. ва Д.Х. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.ни Қорақалпоқ давлат университетининг Жисмоний тарбия факультетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари қийматида 3 минг АҚШ доллари ва 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НДПИ Элликқалъа филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 доллар олган фирибгар ҳам ушланганди.
Мавзуга оид
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
16:28 / 24.07.2024
Полшада ўсмирларни пичоқлади дейилган ўзбекистонлик йигит аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
08:39 / 10.02.2024
Қашқадарёда юзлаб одамларни қарийб 6,5 млрд сўмга чув туширган фирибгарлар қидирилмоқда
13:00 / 19.12.2023