Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzbekLife мусаҳҳиҳ-журналист, таржимон-журналист ва SMM менежерларни ишга таклиф қилади
UzbekLife лойиҳаси тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган мусаҳҳиҳ-журналист, таржимон-журналист ва SMM менежерларни ишга таклиф этади.
Мусаҳҳиҳ-журналист
Талаблар:
– Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш (ўзбек тилининг грамматик қоидалари, услубиятини мукаммал билиш, мақола ва хабарлар ёзиш, уларни имловий ва услубий жиҳатдан таҳрир қилиш);
– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
– Олий маълумот;
– Соҳа бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– Хорижий тилларни билиши эътиборга олинади;
– Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаши;
Таржимон-журналист
Талаблар:
– Профессионал таржимонлик фаолияти билан шуғулланиш (давлат (ўзбек) тили, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши, ушбу тиллардан ўзбек тилига мақола ва хабарларни тўғри ва тезкор таржима қилиш);
– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
– Олий маълумот;
– Соҳа бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– Бошқа хорижий тилларни билиши эътиборга олинади;
– Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаши;
SMM менежер
Талаблар:
– Профессионал SMM менежерлик фаолияти билан шуғулланиши (Instagram, Telegram, YouTube, Facebook, TikTok тармоқларини мукаммал билиши, обуначилар сонини кўпайтириш учун лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириши);
– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
– Олий ёки ўрта маълумот;
– Соҳа бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– Бошқа хорижий тилларни билиши эътиборга олинади;
– Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаши;
Талабгорлардан резюмеси билан бирга 3 тадан кам бўлмаган ижодий ишларини @coordinatorNT Telegram-аккаунтига юбориш сўралади.
UzbekLife лойиҳаси сизга:
– энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
– шаҳар марказидаги офис;
– расмий меҳнат шартномаси;
– барқарор ва ўз вақтида тўланадиган ойлик иш ҳақи;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият ва бошқа қулайликларни таклиф этади.