Жамият | 21:56 / 09.08.2021
10010
2 дақиқада ўқилади

Хориждаги ватандошлар учун UzbekLife сайти ишга тушди

Қадрли UzbekLife кузатувчилари ва хориждаги ватандошлар!

Қадрли UzbekLife кузатувчилари ва хориждаги ватандошлар!

Хабарингиз бор, лойиҳамиз орқали хориждаги ватандошларимиз билан туркум интервьюлар, фойдали контентлар ва чет элдаги колумнистларимизнинг қизиқарли мақолаларини бериб бормоқдамиз.

Сўнгги вақтлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга лойиҳа юзасидан кўплаб ижобий фикрлар билдирилган хабарлар келиб тушмоқда. Бу албатта жамоамизга катта куч бағишлайди.

Ва ниҳоят, анчадан бери ҳаракат қилиб, кўп машаққат билан устида ишлаётган янгилигимизни сизлар билан баҳам кўришдан мамнунмиз!

Биз лойиҳамиз учун ўз сайтимизни ишга туширдик, эндиликда бизни uzbek.life ҳаволаси орқали исталган вақт, исталган жойдан кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳозир сайт тест режимида ишламоқда. У билан боғлиқ таклифларингизни Телеграмдаги @uzbeklifebot бот орқали юборишингизни сўраймиз.

Шунингдек, бугунги кунда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки таҳсил олаётган ҳамюртларимизни ўз тажрибалари, муваффақият ҳикоялари ва фойдали мақолалари билан сайтимиз муаллифлари қаторида бўлишга чақирамиз. Агар сизда шундай истак бўлса ҳеч ҳам тортинманг, ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

Ҳурмат билан,
UzbekLife жамоаси

Мавзуга оид