Ўзбекистон | 10:04 / 13.05.2021
2656
1 дақиқада ўқилади

Лойқа сув сабаб Наманган шаҳрининг маълум қисмига махсус машиналарда сув етказилмоқда

“Наманган сув таъминоти” ахборот хизматининг хабар беришича об-ҳавонинг ноқулай келиши аҳолига ичимлик сувини етказиб беришда муаммолар келтириб чиқарган.

«Наманган катта канали ва Шимолий Фарғона каналида сувнинг лойқалик даражаси меъёридан бир неча маротаба кўтарилиб кетиши, ҳатто тўқ сариқ бўтана ҳолатига келиш ҳолатлари кузатилиб, бундай ҳолатда иншоотларнинг қуввати ўта лойқа сувни тиндириб, тозалаб улгурмаслиги сабабли каналдан сув олишни тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлинд», — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Ташкилот томонидан ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келган ҳудудларга махсус автотранспортларда ичимлик суви мунтазам етказиб берилаётгани айтиб ўтилган.

Мавзуга оид