Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда хорижликларга қишлоқ хўжалиги ерларини сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хорижий жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш ва ижарага беришни тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолади.
Ушбу қонундан мақсад ер қонунчилигининг қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш қисмини такомиллаштириш ҳисобланади.
Қонун билан хорижий жисмоний ва юридик шахслар, фуқаролиги йўқ кишилар, Қозоғистоннинг хорижий шахслар, халқаро ташкилотлар иштирокидаги юридик шахслари ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокидаги илмий марказлари, қандаслар (этник қозоқ репатриантлар) томонидан қишлоқ хўжалиги ерларига хусусий мулкчилик ва вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи асосида эгалик қилишга тақиқлов киритилади.
Қонунда 2016 йил 1 июлгача юқоридаги тоифадаги шахсларга берилган қишлоқ хўжалиги ерларига вақтинчалик эгалик ҳуқуқи ижара шартномаси муддати якунлангунгача амал қилиши ва ушбу муддатдан кейин узайтирилмаслиги кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025