Ўзбекистон | 15:43 / 14.05.2021
2874
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз туманида «кўринмас» пост

12 май куни Шаҳрисабз тумани Ҳожимайдон қишлоғида кўринмас пост фаолият кўрсатганини Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Ҳайит байрами муносабати билан ташкил этилгани айтилган постда умуман ёритиш ускуналари ишламаган. «Шлагбаум»даги «Стоп» белгиси қоронғуда умуман нур қайтармайдиган, пост техника хавфсизлиги меъёрларига жавоб бермайдиган ҳолатда.

Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари орасидаги ушбу вақтинчалик постда ўзини Аббос дея таништирган йигит маҳалла раиси Мусурмон Очилов эканини ва унинг топшириғи билан навбатчиликда навбатчиликда турганини айтди. Йигитнинг айтишича, участка нозирини исм-фамилиясини билмайди, яқин орада кўрмаган.

Байрамлар пайтида шундай постлар фаолият юритгани яхши, албатта. Огоҳлик – давр талаби. 

Бироқ яхши ёритилмаган, йўл белгилари талаб даражасида бўлмаган, ҳеч бир видеокамералар ўрнатилмаган жойда навбатчилик гуруҳларини ташкил этиш қанчалар тўғри?! Масъуллардан изоҳ кутамиз.

Мавзуга оид