Жамият | 20:38 / 14.05.2021
1850
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокими онкологик касаллиги бор беморлар ҳолидан хабар олди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент филиалига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

Марказ директори, Тиббиёт фанлари доктори А.Н.Абдиҳакимовнинг айтишича, ҳозирда филиалда кенг кўламда таҳлиллар ўтказадиган “Рентгенодиагностика”, “Ультратовуш ва эндоскопия”, “Клиник-цито-биохимия лаборатория”, Патогистологик лаборатория” каби диагностик бўлимлар фаолият кўрсатади. 

Шу билан бирга, вилоятда сўнгги йилларда хавфли ўсма касалликлар билан бирламчи касалланиш ҳолати 543 тадан 637 тага, умумий беморлар сони 10096 тадан 10550 тага ошган. Беморлар мурожаати 25084 тадан 24486 тага, даволанган беморлар сони 2846 нафардан 2883 нафарга ошган. Бу кўрсаткичларни камайтириш мақсадида беморларга янада қулай шароитлар яратилиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

Мавзуга оид