Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанҳайда пичоқ билан қуролланган аёл беш кишини яралади
Аёлнинг сўзларига кўра, у офис биносига келиб, ўзи билан тортишиб қолган эркакни қидирган. Қидирган одамини тополмаганидан сўнг, аёл яқин-атрофда турган одамларга пичоқ билан ҳужум қилган.
Хитойнинг Шанҳай шаҳрида пичоқ билан қуролланган аёл беш кишига тан жароҳати етказди, деб хабар берди Shine нашри.
Ҳодиса эрталаб Цзянсу кўчасидаги офис биноси ёнида содир бўлган.
Маълумот берилишича, ҳужумни 37 ёшли Фанг исмли аёл амалга оширган.
Аёлнинг сўзларига кўра, у офис биносига келиб, ўзи билан тортишиб қолган эркакни қидирган.
Қидирган одамини тополмаганидан сўнг аёл яқин-атрофда турган одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Оқибатда тўрт киши енгил жароҳат олган, бир киши шифохонага ётқизилган.
Апрел охирларида Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор районидаги болалар боғчасига пичоқ билан қуролланган эркак ҳужум қилиши оқибатида 16 нафар бола ва икки нафар тарбиячи жароҳатланганди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025