Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов президентнинг жорий йилга мўлжалланган халқаро тадбирлари бўйича маълумот берди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги кун тартиби ва келгуси режалари ҳақида маълумот берди. Тадбирдаги ўзига хос янгилик журналистларга ҳам савол бериш имконияти йўлга қўйилгани бўлди.
Kun.uz сайти мухбири Аброр Зоҳидовнинг “Давлат раҳбарининг жорий йилда қандай халқаро анжуманларда иштирок этиши кўзда тутилган?” деган саволига Шерзод Асадов шундай жавоб қайтарди:
“Кўп томонлама дипломатия бизнинг ташқи сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири. Умуман олганда, сўнгги йилларда кўп томонлама дипломатияда Ўзбекистон жаҳон аренасида кузатувчидан фаол иштирокчига айланмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда ва эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, президентимизнинг бир қатор анжуманларда иштирок этиши режалаштирилган.
Биринчиси, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиши кўзда тутилган. Шунингдек, президентимиз июль ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигига оид анжуманда ҳам иштирок этади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойида режалаштирилган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари етакчиларининг саммитида ҳам қатнашиши режалаштирилган.
Бу жорий йилнинг октябригача бўлган тадбирлар. Бу тадбирларнинг қандай форматда ўтиши, яъни онлайнми ёки офлайнми, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади”.
Мавзуга оид
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби
15:55 / 25.02.2025
Шерзод Асадов Қозоғистоннинг етакчи ОАВ ҳолдинги асосчиси билан учрашув ўтказди
11:20 / 25.02.2025