Ўзбекистон | 07:55 / 18.05.2021
4068
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилади

Тошкент шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 18 май соат 00:00дан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Нурафшон ва Мойқўрғон кўчалари оралиғидаги қисмида йўлнинг бир томони бир ярим ой муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Қайд этилишича, икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қатнов чизиғи орқали амалга оширилади. 

Ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид