Ўзбекистон | 15:50 / 18.05.2021
9333
1 дақиқада ўқилади

Чиноз туманидаги 45-мактаб директори овози деб тахминланаётган аудиоёзув бўйича текширув бошланди

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган 45-умумий ўрта таълим мактаби директори дея тахмин қилинаётган аудиоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан текширув бошланди.

"2021 йил 17 май санасида ижтимоий тармоқларда тарқалган, Чиноз тумани халқ таълими тасарруфидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби директори Т. З.нинг овози деб тахминланаётган аудиоёзув бўйича Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилди. 

Айни дамда ҳолат юзасидан ички текширув бошланди", дея хабар бермоқда вилоят халқ таълими бошқармаси.

Мавзуга оид