Аёл 75 млн сўмга фирибгарлик қурбони бўлди

Биргаликда тикув цехи очишни таклиф қилган аёл танишини 75 млн сўм пулларини олиб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
18 май куни Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил октябрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи аёл унинг ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган саноат зонасида ишлаб чиқариш цехи қураётганлигини айтади ва цех қурилиши учун маблағ кераклигини, кейинчалик ушбу цехда бирга ишлашни таклиф қилади, Ушбу сўзларга ишонган аёл номига банклардан жами 75 млн сўм маблағ олинади ва таниши ушбу пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Жабрланувчи ушбу ҳолатни маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

08:59 / 15.05.2025
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

07:46 / 13.05.2025
Фирибгарлар қандай қилиб банк картасидаги пулларни ўмармоқда?

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025