Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
DP World Тошкент вилоятида йирик логистика маркази қуради
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси раҳбарияти вакили, рақамли технологиялар ва логистика бўйича бош операцион директори Майк Бҳаскаран билан учрашуви бўлиб ўтди.

Навоий шаҳрида “қуруқ порт”ни яратиш лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида йирик логистика маркази ва эркин иқтисодий зонани қуриш, шунингдек, Тошкент шаҳри ва мамлакат ҳудудларида логистика марказлари тармоғини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган юк ташиш ҳажмини каррасига ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг чет эл бозорларига чиқишини соддалаштириш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда асосий логистика маркази сифатидаги мавқейини мустаҳкамлаш имконини беради. Лойиҳанинг амалий босқичига ўтиш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолият барча иштирокчиларининг ягона тизимга интеграциялашуви учун рақамли инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. БАА томони бу соҳадаги илғор дастурий-технологик ечимларни тақдим этишга ва уларни Ўзбекистонда жорий этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув доирасида Дубай амирлиги ҳукумати ташаббуси билан жорий этилган “World Logistics Passport” халқаро савдога кўмаклашиш дастурига Ўзбекистоннинг қўшилиши масаласи муҳокама қилинди. Тегишли битимни шу ой охиригача имзолашга келишилди.

Маълумот учун, “World Logistics Passport” ривожланаётган бозорлар ўртасида савдо имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро дастурдир. Ташаббус юк ташиш харажатларини оптималлаштириш ва вақтини қисқартириш орқали халқаро савдодаги нотариф тўсиқларни бартараф этиш ва логистика занжири самарадорлигини оширишга қаратилган. 2019 йилда ишга туширилганидан буён дастур ўз иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган савдо операциялари ҳажмини 10 фоизга кўпайтириш имконини берди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025