Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
19 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида АЁҚШда ёнғин содир бўлди. ФВВ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ расмий маълумот берди.
Маълумотларга кўра, бугун соат 4:40ларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли “Қўқон-2” АЁҚШда ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлган.
Ушбу ёнилғикашдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қўйиб бўлинганда чақнаш рўй берган ва бунинг натижасида ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш ёниб зарар кўрган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳамкорлигида қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш учун вазирликнинг 8та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган ва ёнғин бартараф этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимларга ҳамда АЁҚШга зарар етмаган, жабрланганлар йўқ.
Аввалроқ, Сурхондарёдаги АЁҚШда юз берган портлаш натижасида бу ерда пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025