Ўзбекистон | 11:53 / 20.05.2021
17199
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 263та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. 

“2021 йил 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 (+263) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 30 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 68 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид