Ўзбекистон | 16:13 / 20.05.2021
9526
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси маслаҳатчиси Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган Иқбол Эргашев Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Иқбол Эргашев 1981 йил 26 майда Қува туманида туғилган. Маълумоти олий, Фарғона давлат университетини ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. 

2002-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010-2016 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Иқбол Эргашев 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб бораётганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид