Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» йўл-патруль хизмати масканида қашқадарёлик ҳайдовчилар томонидан Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган, келиб чиқиши номаълум бўлган сифатсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беряпти.
Маълум қилинишича, М39 халқаро йўлининг Булунғур туманидан ўтувчи қисмида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Ф. бошқарувидаги Nexia машинаси тўхтатиб текширилган. Текширувда, машина юкхонаси ҳамда салон ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 141 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу автомашина билан бирга ҳаракатланиб келаётган, Н.Б. бошқарувидаги Nexia ҳам текширилганида, унинг юкхонаси ва салони ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган, келиб чиқиши номаълум бўлган 46 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулоти борлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланган ва тегишли тартибда йўқ қилинган.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
22:11 / 20.05.2025