Ўзбекистон | 11:38 / 20.05.2021
2911
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда суд-ҳуқуқ йўналишидаги оммавий қабуллар бошланди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Хоразм вилоятида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Жумладан, қабулларда Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов, Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов, Суд инспекцияси раҳбари Турғунбой Буваев, Бош прокурор ўринбосари Шуҳрат Узоқов ва бошқа ишчи гуруҳи аъзолари аҳолининг мурожаатларини эшитиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар беришмоқда.

19 май куни оммавий қабуллар Тупроққалъа ва Ҳазорасп туманларида ўтказилди. Фуқаролар жиноий ва маъмурий ишлар юзасидан чиқарилган қарорлар бўйича норозилик, алимент масаласида ёрдам, уй-жой низоларини ҳал қилиш, МИБ ходимлари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят, ишдан ноқонуний бўшатилиш, мулк ҳуқуқини тиклаш масалалари бўйича мурожаат қилишди. 

20-21 май кунлари ўтказиладиган оммавий қабуллар жадвали қуйидагича:

  • 20 май, соат 9:00 – Қўшкўпир, Хива туманлари ва Хива шаҳри учун 
  • (Қўшкўпир тумани, «Чаманзор» маҳалласи, Ободонлаштириш бошқармасида)
  • 20 май, соат 14:30 – Янгибозор, Шовот ва Гурлан туманлари учун 
  • (Янгибозор тумани, «Ифтихор» маҳалласи, «Абдулла Қодирий» боғида)
  • 21 май, соат 9:00 – Боғот,  Хонқа ва Янгиариқ туманлари учун
  • (Боғот тумани, «Гулшан» маҳалласи, 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби)
  • 21 май, соат 14:30 – Урганч тумани ва Урганч шаҳри учун
  • (Урганч тумани, 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида)

Нурмуҳаммад Саид

Мавзуга оид