Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Damas» янги модификацияда ишлаб чиқарилади
«UzAuto Motors» «Damas» русумли автомобилни янги модификацияда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда «UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти, Питнак шаҳридаги заводда очилган янги пресс-мажмуага бағишланган тадбирда хабар берилган.
«Blue line» номини олган «Damas»нинг янги модификациясида асосий ўзгаришлар интерьерда юз беради – янгича чехол, рул ва бар ўрнатилади.
Автомобилнинг нархи ва қачондан серияли ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, «Damas» 1996 йилдан Асака автомобил заводида ишлаб чиқарилган мини-вен бўлиб, Suzuki Carry автомобилининг нусхасидир. Саккиз ўриндиқли йўловчи ташувчи, икки ўриндиқли ва орқаси очиқ (пикап), икки ўриндиқли ва орқаси ёпиқ ҳамда икки ўриндиқли ва орқаси кузовга бириктирилган фургонсимон («Labo») турлари бор.





Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
15:29 / 02.05.2025