Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги тезкор тадбирда 14 млн сўмлик маиший техникаларнинг ҳужжати йўқлиги аниқланди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 14 млн сўмлик чангютгич божхона расмийлаштирувидан ўтмаганлиги аниқланди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати томонидан Kun.uzга берилган маълумотларга кўра, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида “Қувасой-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Лада Веста” русумли автомашина кузатувга олиниб, Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган, дастлабки қиймати 14 млн сўмлик жами 20 дона 3 турдаги чангютгич маиший техника товарлари борлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситалари ноқонуний савдосининг олди олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025