Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Оролбўйи минтақасида амалга ошириладиган экологик лойиҳаларга 7 млн доллар ажратади
БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясига Корея Республикаси элчиси Кан Чжэ Квон ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Аввало, Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси сифатида БМТдаги навбатдаги муваффақияти билан табриклайман. Бутун инсоният Орол денгизи инқирозига муносиб даражада қизиқиш билдириши керак. Бу инқироз атроф-муҳит, маҳаллий аҳоли ҳаёти, жамият ва маданият, иқтисодиёт ва тараққиёт, инсоният ва келажак учун катта муаммолар туғдирди. Бу нафақат Марказий Осиё, балки бутун Осиё қитъаси учун долзарб масаладир.
Орол денгизи муаммосини бартараф этишда биз, аввало, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига катта ҳурмат изҳор қиламиз.
Корея Республикаси халқаро ҳамжамият аъзоси сифатида Орол минтақасини қўллаб-қувватлашга тайёр. Хусусан, мамлакатимиз Оролбўйи минтақасини қутқариш лойиҳаларига 7 миллион долларга яқин маблағ ажратмоқда. Жанубий Корея илмий жамоатчилиги, тиббиёт ташкилотлари, компаниялари ва ижтимоий соҳа вакиллари Ўзбекистон билан биргаликда ушбу лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025