Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Хитойнинг 17+1 блокини тарк этди ва ЕИнинг бошқа мамлакатларини ҳам шундай қилишга чақирди
Ҳозирда ЕИнинг 11 мамлакати: Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Греция, Венгрия, Латвия, Польша, Руминия, Словакия ва Словения ушбу блок аъзоси ҳисобланади.
Литва Хитой ҳамда Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларининг 17+1 шаклидаги блокидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Габриэлиус Ландсбергис маълум қилди, деб хабар бермоқда Politico.
«Бундан буён 17+1 деган тушунча мавжуд эмас, чунки Литва унда йўқ», — деди Ландсбергис.
Вазир шунингдек, Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларини ҳам Хитой ташаббусидан воз кечишга чақирди.
«Бизнинг нуқтайи назаримизга кўра, Евроиттифоқнинг бўлиб ташловчи 16+1 шаклидан бирлаштирувчи ва самаралироқ бўлган 27+1 шаклига ўтиш вақти келди. ЕИ барча 27 аъзо давлат биргаликда ҳаракат қилганида энг кучли ҳисобланади», — дея қўшимча қилди Ландсбергис.
Ҳозирда мазкур шаклда ЕИнинг яна 11 мамлакати: Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Греция, Венгрия, Латвия, Польша, Руминия, Словакия ва Словения қолди. Хитой Албания, Босния ва Ҳерцеговина, Шимолий Македония, Черногория ва Сербияни ушбу ташаббусга қўшилишга ундамоқда.
Ушбу шакл иқтисодиёт, савдо, фан ва таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини қамраб олади. Аъзо мамлакатларнинг биринчи саммити 2012 йилда Варшавада ўтказилган.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025