Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пул топиш болани бузади десак, ҳеч қачон бой бўлмаймиз — халқ таълими вазири
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, янги миллий ўқув дастурида мактаб фанларига бизнес ҳақида ўқитишни қўшиш кўзда тутиляпти.
Тошкент шаҳрида «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, халқ таълими вазири ёшларнинг бизнесга оид фанларни умумтаълим мактабларида ўқитиш борасидаги таклифларини қўллаб-қувватлади.
«Янги миллий ўқув дастурида ҳам мактаб фанларига бизнес ҳақида ўқитишни қўшишни кўзда тутамиз. Лекин буни киритиш ҳам осон бўлмаяпти. Чунки жуда кўпчилик мактабда бизнес ҳақида, пул топиш ҳақида гапирилса, бу болаларимизнинг тарбиясини бузади, деб ўйлайди. Мана коммерсантларни тарбиялаяпсан, дейди. Тарбия дарслигининг ичида ҳам болаларга бизнес ҳақида гапирган эканмиз, дарров интернетда муҳокама бўлди.
Лекин бир нарсани айтиб қўйиш керак. Пул топиш бола тарбиясини бузади деган фикр миямизда турадиган бўлса, ҳеч қачон бой бўлмаймиз. Пул топиш, одам ёмон бўладиган бўлса, ёмонлигини кучайтиради. Одам яхши бўладиган бўлса, бой бўлса, кўпроқ саховат қилади, ёрдам беради», - деди вазир.
Аввалроқ, Шерзод Шерматов синфларда ўқувчилар сонини 24 нафар қилишга қўшимча 9 трлн сўм маблағ кетиши тўғрисида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025